Ассалому алайкум! Устозлар, мени бир танишим бор. Сизлардан келган жавобларга қаттиқ риоя қилади. Мен бир неча бор гапирдим тушунтирдим, лекин қулоқ солмаябди. Сизлардан илтимос шу масалани кенгрок тушунтириб берсангизлар. Телефонига келаётган ҳар хил бешарм расм ва видеоларни тез ўчириб ташлаш ўрнига уни ҳамма дўстларига, группаларга тарқатган инсон ва доим кўриб юрадиган инсон шу гуноҳ ишни тарқалишига сабаб бўлаётгани учун гуноҳкор бўладими? Бунақанги инсонлар Аллоҳ хузурида қилмишлари учун қандай жавоб беради? Шу ишлари дунёсига, оиласига, ишлари ва ҳаётига ҳам таъсири борми? Яна бу ишларни бўйдоқлар эмас капкатта кишилар қилса?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
19. Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!