Ассалому алайкум! Мен счётчик сотаман. Бизни ишхонага мижоз келиб пул ўтказиш йўли билан счётчик сотиб олади. Лекин “счётчикни устига нарх қўйиб беринг” деди. Масалан, счётчик 10 000 000 турса, шартномани 15 000 000 қилиб ёздириб, қолган ортиқча пулни менга нақд қилиб берасиз”, деб айтди. “Мен ҳисобингизга пулни ҳайдаб бераман” деди. Шу шартомани ёзиб берсам, счётчикни уларга сотсам бўладими? Бошлиққа “мен бундай мижозларга савдо қилмайман” десам, “биз унақада қандай қилиб счётчикларни сотамиз?” деб айтишди. Мен бу ҳолатда қандай йул тутишим керак? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳ эканлиги ҳаммага аёнку. Биз бунга нима дейишимиз мумкин? Валлоҳу аълам!