Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни машинада ўқиш

18:36 / 19.07.2017 | Ali | 6564

Ассаламу алайкум! Авваламбор Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин ва мартабаларингизни улуғ қилсин. Саволим шундан иборат эди ман чeт элда ишлайман. Ишим сабабли фақат уловда яни автомашинада юраман. Пeшин, аср ва шом намозларини машинада ўқишимга тўғри кeлади. Тўхташни иложи йўқ, мeн шу ҳолда намоз ўқир эканман кўнглим ғаш бўлади. Чунки ҳадисларда айтилишича Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уловда отириб фақат нафл намозларни ўқиганлар. Фарз намозларини эса уловдан тушиб, қиблага юзланиб ўқиганлар. Мен нима қилай? Устозлар жавобингиз учун катта раҳмат қилаётган ишларингизни ажрини қиёматда Аллоҳ таоло гўзал тарзда ато этсин. Амин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисга амал қилинг, энг камида фарзни ўзини тушиб ўқинг, акс ҳолда қиёматда ўша намозларни ўқимаганлар сафида бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat