Ассалому алайкум! Мен бамдод ёки шом намозларида имом бўлиб тураман. Кеча шомда “Бақара” сурасининг бошидаги беш оятини ўқиб, иккинчи ракъатда 5-6-7 ва 8-оятларини зам қилдим. Шу ҳолат дурустми? Яъни бир сурани икки ракъатда ўқиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда намоз дуруст, лекин бундан кўра кичик сураларни ўқиганингиз афзал. Валлоҳу аълам!