Ассалому алайкум! Мени бир нарса ўйлантириб қўйди. Бир кишини маърузасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳожатга кирганда бошга дўппи кийиб кириш жоиз, бош миясида жинлар кирадиган канал бор деган мазмундаги ҳадислари боракан. Буни суннат дедилар, шу гап ростми?
Ва алайкум ассалом!
Ҳа.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها قَالَتْ : كَانَ النَّبِي صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْخَلاَءَ غَطَّى رَأْسَهُ، وَإِذَا أَتَى أَهْلَهُ غَطَّى رَأْسَهُ رواه البيهقي في سننه (464) وأبو نعيم في الحلية (2/182)
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳалога кирсалар бошларини ёпиб олардилар. Аёлларига яқинлик қилганларида ҳам бошларини ёпиб олардилар. Байҳақий ривояти.عن عُرْوَة رَضِي اللهُ عَنْه، عَنْ أَبِيهِ : أَنَّ أَبَا بَكْرٍ الصِّدِّيقَ ، قَالَ، وَهُوَ يَخْطُبُ النَّاسَ : يَا مَعْشَرَ الْمُسْلِمِينَ، اسْتَحْيُوا مِنَ اللهِ، فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ إنِّي لأظل حِين أَذْهَبُ إلَى الْغَائِطِ فِي الْفَضَاءِ ، مُغَطّيًا رَأْسِي اسْتِحْيَاءً مِنْ رَبِّي رواه ابن المبارك في الزهد (1/107)، وابن أبي شيبة في المصنف
Урва отаси Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади : Абу Бакр сиддиқ одамларга хутба қилаётиб “Эй мусулмонлар жамоаси Аллоҳдан ҳаё қилинглар. Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, мен кенгликка ҳожат чиқаришга борганимида Роббимдан ҳаё қилиб бошимни ёпиб олган ҳолимда бораман” деди. Ибн Муборак ва Ибн Абу Шайбалар ривояти. Фуқаҳоларимиз ҳожатга кирганда боши ёпиқ ҳолатга бўлишни мустаҳаб деганлар. Моҳир дам солувчилар : “Одатда жинлар инсон ичига инсонларни нопок, зикрдан ғафлатда қолган, гуноҳ ишларга машғул бўлган ҳолларида киришга ҳаракат қилади” дейишган. Жиндан сақланишнинг энг осон йўлларидан бири ҳожатга киришдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган “Аллоҳумма инни аъузубика минал хубси вал хобааис”ни ўқишдир. Жинлар ҳам ушба дуо ўқилганда инсонга яқинлаша олмаслигини айтишган. Валлоҳу аълам!