Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ ҳаммамизга фойдалик илим бeрсин. Устозлар, ҳозир “Шариатимизда жонли нарсаларни расми бор уйга фаришта кирмаслиги таъкидланган” деган жавобни ўқидим. Шунда бир савол туғилди. Айтмоқчиманки жонли қўғирчоқлар яъни қуён, айиқ ва ҳоказо ўйинчоқлар бор хонага фаришталар кирмайдими? Шу нарсалар бор хонада намозлар ўқишга тўғри келса нима қилинади?
Ва алайкум ассалом! Ҳадисда расм бор уйга фаришта кирмаслиги айтилган. Шунинг учун ўйнаб бўлгач бирор кўринмайдиган жойга олиб қўйилади. Валлоҳу аълам!