Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

орқа бел қисмимга татуровка қилдирмоқчиман...

00:00 / 18.04.2010 | eski savollar | 3535
АССАЛОМУ АЛЭЙКУМ ҲАЗРАТ.сиздан галати саволимга жавоб сураётганим учун мени мазур тутсангиз.мен эвропада ишлайман. эрим эса осиёда. икаламиз дунёни чэкка чэккасидамиз, бунинг ҳаммасига мажбурият, ишсизлик ва қийинчиликлар сабабчи.ҳаётда замонавий аёлман-қизман.ҳеч қачон модадан орқага қолмайман.аммо кеч бҳулганда бошим ёстиққа текканда оллоҳимда албатта бугунги утган ҳар бир сониям учун тавба тазарру қтилайман. ҳеч қачон Оллоҳни унитиб қуйган бандамасман. руза нафл намозларим ҳар замон бор (ҳатто бир ҳадизда ёзилишича ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба куни тутилган рузаларга мукофот катта экан) 2010 йилнинг бошидан бери ҳафтада икки кун рузаман. ҳар кечки пайт қурони каримни уқишни бошладим.. (хозир аъроф сурасига келдим...) бази жойларини ёзлашга ҳам киришдимаммо бир нарса менга тинчлик бермаяпти. узим замонавиймасманми, (жуда очиқ сочиқман. бу мени энг катта гунохим булса керак. лекин эрим индамайди. унга бу ҳолим ёқади .)ҳуллас, орқа бел қизмимга татуровка қилдирмоқчиман.бу ҳақида ҳатто турмуш уртогимнинг розилигиниям олдим.эртаю кеч ҳаёлимда татуровка чиздириш...бу ҳаёлдан ҳеч қутула олмаяпман.ИЛТИМОС ТАҚСИР бу катта гунох, ундай қилманг деманг,,, чунки узимни бу фикрдан қайтариш қийин...АММО НИМА ҚИЛАЙ? ТАТУРОВКА ЪҲИЗДИРСАМ, НИМА ҚИЛИБДИ? БАРИБИР ГУНОХ ИСҲЛАРНИ ҲАР КУНИ ҚИЛАЙАПМАН-ҚИЛАМИЗ...БУ ҲАМ ҚИЛАЙОТГАН ГУНОХЛАРИМИЗНИ БИРИДА...АЖАБО КЭЙИН ТАВБА ТАЗАРРУ ҚИЛСАМ, ОЛЛОҲИМ КЭЪҲИРАРМИКАН...АҲИР ҲУДОЙИМ МЭҲРИБОН...ҲАР НЭНИ КЭЪҲИРГУВЪҲИ ЭНГ МУҚАДДАС ЗОТ СҲУНДАЙ ЭМАСМИ?????

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мактубингиз учун ташаккур. Афсуским, вақтим етишмайди. Бўлмасам, сизнинг мактубингиз жавобига битта яхши китоб ёзиш мумкин эди. Сизнинг шахсингизда яхшилик билан бироз ёмонлик, савоб билан гуноҳ, ибодат билан модапарастлик курашмоқда десак муболаға қилмаган бўламиз. - Намоз, рўза, Қуръони Карим тиловати ва уни ўрганиш каби ишларингиз дунёдаги энг гўзал ва савобли ишлар, икки дунё саодатига боис нарсалар. Аммо... ўта очиқ – сочиқлик каби ишларингиз аввалгиларнинг тескариси. Бунинг устига татуировка чиздириш масаласи. Саволингизнинг бош мақсади ҳам шу. Шу ишга келганда сиздаги роҳмоний сифат билан шайтоний сифат тортишиб қолибди. - Энди, ўзингиз ақилли инсонсиз, бир ўйлаб кўринг. Шу ишни қилсангиз нима фойда топасиз? Соғлигингиз яхшиланадими? Давлатингиз зиёда бўладими? Ишингиз юришадими? Биров сизга раҳмат айтадими? Нима фойдаси бор ўзи? Бу ерда бир нарса бўлиши мумкин. У ҳам бўлса, ўша расво ишни реклама қилаётганларнинг даромадига бир оз сиздан ҳисса қўшилади, холос. - Бунинг устига сизни ўйлантириб қўйган, менга мактуб ёзишга мажбур қилган нарса, охират масаласи ҳам бор. Демак, сиз қилмоқчи бўлиб турган ишнинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фойдаси йўқ. Бундай ишни қилиш сиздай ақилли қизга тўғри келадими? Албатта, тўғри келмайди. - Мен ўйлайманки, сизни намоз ўқишга, Қуръони Карим тиловат қилишга, рўза тутишга ундаган ақлингиз бу ишни қилишга йўл қўймайди. Сизни мазкур ибодатларни қилишга чорлаган виждонингиз бу ишни қилишга йўл қўймайди.- Шунча гуноҳни қилганимда, яна биттасини қилсам нима бўлибди деган гап энг дахшатли нарсадир. Аслида сизга ўхшаш ақлли инсонлар, шунча гуноҳни қилибман, улардан тезроқ қутилишимнинг йўли қандай дейиши керак.- Аллоҳ таоло сизни доимий ҳидоятга бошласин! Ҳозиргига ўхшаш беҳуда ва гуноҳ ишлардан асрасин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat