Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақт қадри

22:13 / 21.07.2017 | iqbol | 3863
Ассалому алайкум! Мeн ҳунармандман, ишим туфайли бўш вақтим кам бўлади, дўстларим буни тўғри тушинишмай ҳадeб жаҳлни чиқарувчи кeсатқи гаплар гапиришиб бeради. Бeкордан 3-4 соат қуруқ гап ва майхўрлик бўлади. Мeн вақтдан иложи борича унимли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Қандай йўл тутсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз у каби майхўрлик бўладиган жойларга асло борманг.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ حُسَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكَهُ مَا لَا يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар». Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Исломнинг мадори бўлган тўрт ҳадиснинг биридир. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи: «Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя қилур: 1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир» деган ҳадис. 2. «Бирортангиз токи ўзига яхши кўрган нарсани ўз биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди» деган ҳадис. 3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидир» деган ҳадис. 4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» деган ҳадис», деган эканлар. Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, ҳар доим бефойда ишлардан ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat