Ассалому алайкум! Ёшим 18 да. Бугун сайтдаги саволларни ўқиётиб баччавоз деган нарсани ўқиб қолдим. Минг афсуслар бўлсинки мен ҳам эсимни танимаган пайтим тахминан 4-5 ёшлигимда ушбу гуноҳни қилганман. Бу эсимда ва мен бунга тавба қилдим бугун, қайтиб қилмасликка ваъда бердим. Шу пайтгача эсимда йўқ эди, мени қилган ишимни тавба билан тўғирласам бўладими ёки иложи йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Киши балоғатга етгунча қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди ва охиратда жазога ҳам тортилмайди. Шундай бўлса ҳам, тавба қилганингиз яхши ва бу ишларни қайта қилмасликка азму қарор қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!