Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилай?

16:08 / 26.10.2021 | Allohning quli | 1410

Ассалому алайкум! Устоз ёшим 23 да онамни бир кишига никоҳга берганмиз. Буни фақат оилавий ўзимиз биламиз мен ҳамда опам розилик берганмиз. Ана шу одам моддий томонлама ёрдам бериб туради. Саволим шуки гоҳ-гоҳида у одам бизникига кечаси келиб туради. Бемалол кундузи келолмайди сабаби ҳамадан сир қилганмиз. Ёшлари катталиги боис уялганмизми, шундай. Хуллас кечаси келиб туради, баъзида онам истамеди келишини шунда менга уйда эмас деб қўй ёки мазаси йўқ деб қўй дейди. Кейин мен ёлғон гапириб биз қариндошимизникидамиз дейман ёки мазаси йўқ эди ухлаб қопти, хуллас турли ёлғоз бўлса айтаман. Мен бир ҳадисни ўқиб қолдим. Эри тўшакка чақирса йўқ демаслик кераклигини бу эса катта гуноҳлиги ҳақида. Энди бу нарсани онамга айта олмайман ўзи биласиз. Онам менга ундай деб қўй бундай деб қўй деса йўқ ёлғон гапирмайман деб унамиман. Кейин ичимда хиралик пайдо бўлади онамни ёши каттароқ ростдан онам қариди ёш қиз эмас, мажбур бўлади, у одам келиб кетади. Онамни ўйлаб сиқиламан. Ўзимни даюсдек хис қилиб тавба қиламан. Ахир уларни никоҳи бор нега ундай бўламан деб ўзимни овутаману бироқ эркакликга сира тўғри келмаябди. Шу ҳолатда онамни гапига кириб онам хохламаганда хўп деб ёлғон гапириб қўйишлигим жоизми? Ёки ундай қилмайми? У киши билан шу тўғрисида кўп можоро бўлди кўп ёлғон гапирасан деб у одам онамдан шикоят қилиб кўп хафа бўлади. Унақанги ёмон одамлар эмас иккаласи ҳам. Шу жанжаллар натижасида мен айтдим онам катта аёл бўлиб қолди-да энди. Деб бир очиқ гапирдим. Шунда жим бўлди-ю яна вақтлар ўтиб шу нарса яна кўтарилди. Бир жахл устида ҳам мен нима сўраса берсам, нима сўраса қилиб берсам, нега у унақа қилади деди. Яъни хотинлик вазифасини ўтамедими мен ўз ишимни қилябман нимага у қилмеди деб гапирди. Бу менга умуман ёқмади ажралишилар унда керемас деб жахл қилган эдим жим бўлиб қолди. Яна жим бўлади кейин яна шунақа майда-чуда гаплар. Устоз Аллоҳ сиздан рози бўлсин, айтингчи у одамни ана шу гапи қанчалик тўғри? Иккисини бир-бирига озгина кўнгли бор ва онамни у инсонга ҳам моддий томонлама эхтиёжи бор. Мен Аллоҳдан бўлиб ишларим сира юришмаябди. Валлоҳи рисқим кенг бўлиб барака кирса қўлимга уйланаман ва у одамни келтирме қўяман, ичимда бу ёниб туради. Бироқ яхшиликларини унутмиман, роса ёрдам қилган. Аллоҳ сиздан рози бўлсин шариятда бу ҳолатда қандай йўл тутишим керак. Охиратда Онамга оқ бўлишдан ҳам даюслик дан ҳам наузибиллаҳ! Аллоҳ сақласин. Бизга маслахат беринг. Ўзимга қараб Аллоҳдан ҳам онамдан ҳам уялиб кетябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ëлғон гапирманг. У кишининг талаби тўғри. Сиз эр-хотиннинг орасига аралашманг. Ўзилари муомалалрини қилиб олишсин. Никоҳи бор кишига нисбатан муносабатингизда даюсликка жой йўқ. Уни келтирмайман дейишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat