Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зикр ҳақида

12:25 / 01.01.2022 | Rahmatillo | 1150

Ассалому алайкум! Қайси зикрди кўп айтип юрсам жаннатдеги даражам баланд бўлади. Қиёмат куни Аллоҳди раҳматига эришиб жаннатига киргизса. Ва жаннатта Аллоҳди жамолини куриш учун даражам етме қолишидан қўрқяпман. Манга шунде зикрди ўргатинглар. Умрими охиригича шу зикрди айтип юреэ. Ва жаннатдеги даражам баланд бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кимки Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилса, тақиқлаган ишлардан тийилса ва ихлос билан солиҳ амал қилса жаннатга киради ва Аллоҳ унинг даражасини кўтариб қўяди. Аллоҳ таоло "Мужодала" сурасида марҳамат қилади: 

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

11. «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради. Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир».

عن أبي هريرة أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "من تطهر في بيته، ثم مشى إلى بيت من بيوت الله ليقضي فيه فريضة من فرائض الله، كانت خطواته إحداهما تحط خطيئة، والأخرى ترفع درجة".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйлари (масжидлар)дан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси билан даражаси кўтарилади» 
Имом Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, банда Аллоҳга қанчалик маҳбуб бўлса унинг жаннатдаги даражаси ҳам баланд бўлади. У Зот ўз амрига итоат қилган, ихлосли бўлган, солиҳ амалларни кўп қилган бандаларини яхши кўради.

عن أبي هريرة  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: كلمتان خفيفتان على اللسان، ثقيلتان في الميزان، حبيبتان إلى الرحمن: سبحان الله وبحمده، سبحان الله العظيم؛ متفق عليه.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Раҳмонга суюкли икки калима тилга енгилдир, мезонда оғирдир. У – “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи; Субҳаналлоҳил ъазийм”. 

Муттафақун алайҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat