Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қурбонлик қилишни ҳалол йилдан бошланади, деган халқни ичида гап бор. Шу тўғрими?
2. Қурбонлик қилишга эчкига имкониятим етса қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1). Бекор гап. Мучални ҳам шариатимизга заррача бўлса ҳам алоқаси йўқ.
2). Бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида асосий қурбонлик қиладиган нарсалар эчки ёки туя бўлар эди. Валлоҳу аълам!