Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай маросимда қайси оятлар тиловат қилинади

00:00 / 26.12.2011 | eski savollar | 4533
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Баъзи толиби илмлар томонидан ва турли суҳбатларда айтилган суханларга кўра турли маърака ва маҳфелларда улардаги мавзуга қараб, Қуръон оятлари тиловати ҳам турлича бўлади. Яъни, мисол учун, тасаллият учун бориладиган жойда кўпроқ Қуръондаги жаннат ва униг аҳли васфи, мўминларга башорат келган оятлар тиловат қилиниши матлублиги ҳақида бир-икки гапларни эшитганмиз. Лекин азоб ҳақида ва кофирларга қилмишига яраша жазо тўғрисида ҳам, ва яна бошқа (Аллоҳга нисбат берилган сифатлар, қиссалар, ҳукмлар ва ҳоказо) оятлар ҳам бор. Шу билан бирга никоҳ ва улар билан боғлиқ маросимларда, бошқа маҳфелларда турли тиловатларни ҳам эшитамиз. Оятларнинг барчаси илоҳий эканлигини инобатга олган ҳолда, маҳфел мавзусига қараб маълум мавзули оятлар тиловат қилинадими? Ёки бу нарсага эътибор қилинмайдими? Илтимос, бу борада бизларга сабоқ берсангиз. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Турли йиғинларда ва мажлисларда Қуръон қироат қилиш ҳақида сўз юритган олимлар айнан шу масалага алоҳида тўхталадилар. Улар ҳар бир ўринда ўша мажлисга муносиб оятларни танлаб ўқишни тавсия қиладилар. Бу бир жиҳатдан Қуръони Каримнинг жозибасини оширса, иккинчи жиҳатдан мажлисга алоҳида бир файз беради, маъно тақдим қилади, тингловчиларга ўзгача бир шавқ бахш этади. Акс ҳолда эса, натижа номаъқул бўлиб чиқиши мумкин. Мисол учун, тўйда таъзия маъносидаги оятларни тинглаш уларнинг маъносига эътибор бериб турган кишиларда тушкун кайфият келтириб чиқариши табиий. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat