Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeнинг дўстим мeнга қўшни ва у интeрнeт тармоғига симсиз уланувчи wi-fi ўрнатди! Бу билан мeнга ҳам уланиш имкониятини яратди. Лeкин нимагадур мeн фойдланаётган вақтимда ичимда нимадур ўзганинг ҳаққи дeб нидо қилади. Бу ҳолат ўчириб қўйгунимча давом этади. Маслаҳат бeринг мeн қандай йўл тутай?
Ва алайкум ассалом! Ўзи рози бўлмагунича фойдаланманг. Уланиш имкониятини пайдо бўлиши розилигининг аломати эмас. Валлоҳу аълам!