Ассалому алайкум! Истинжо қилгандан сўнг тахоратдан олдин тишни тиш пастаси билан ювганда, милклар аксар ҳолатда қонайди. Шунда истинжони ҳам янгилашимиз шартми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом!
1). Милк қонагани учун истинжо қилинмайди.
2). Истинжо қачонки (орқа ёки олд тешикдан) қон ёки нажосат чиқиб, чиққан жойида катта пиёланинг орқаси кенглигича ёйилган бўлса истинжо қилинади. Бошқа вақт қилинмайди. Валлоҳу аълам!