Ассалому алайкум! Телефон номеримга бир хафта аввал кимдир 1$ пул ташлаб юборибди. Агар телефон қилиб қайтариб ташаворинг деса қайтармоқчи эдим, лекин хеч ким телефон қилмади ва пулни ишлатиб қўйдим. Мен бировнинг ҳаққини еган ҳисобланаманми? Бунинг ҳукми қандай? Излаш хизматидан тополмадим, жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўша одамнинг номидан фақир-мискинларга садақи қилиб юборасиз. Агар қачон бўлса ҳам сизга хабар қилса ўша заҳоти қарзни адо қилишингиз шартдир. Валлоҳу аълам!