Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмизикли гўдак

08:16 / 15.10.2021 | Alisher | 759

Ассалому алайкум! Эмизикли гўдакни масжидга олиб бориш мумкинми? Бир дўстимиз Намоз вақтида масжига эмизикли гўдагини масжидга олиб боради. Кўпчиликни шикоятига қарамасдан масжидга гўдакни олиб боришдан қайтмаяпти. Шариат тақиқламаган деб бошқаларни фикрини инобатга олмаяпти. Намоз пайти йиғлайди бошқаларни фикрини чалғитяпти. Устига устак масжид гиламига бавл қилиши ёки қусиши мумкин. 2-саволим эмизкли гўдак пешоби нажосат бўлмайди деб бир имом унга айтган экан. Ҳақиқатдан шундайми? Имкони бўлса эмизикли гўдакни масжидга олиб бориш мумкин бўлса ёки мумкин бўлмаса шарий далилини айтсангиз,Қайси китобда ёзилган? Биз унга шу далилни кўрсатардик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Эмизикли болани ҳожат бўлса, уйда қараб турадиган одам бўлмаган ҳолатлар каби, масжидга олиб келиш мумкин. Лекин масжид аҳлини безовта қиладиган ҳолат бўлса, олиб келмаган маъқул. Хусусан у бола масжиднинг одобларини тушунмайдиган даражада кичик бўлиб, масжидга пешоб қилиб ёки қўсиб қўядиган ёхуд намозхонларга азият берадиган бўлса, олиб келмаслик керак.
2). Эмизикли бола агар сутдан бошқа таом емаса, қиз бола бўлса сийдиги ювилиши керак бўлади. Ўғил бола бўлса сийдиги теккан жойга сув сепиб қўйилади: 

عن عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: يُغْسَلُ مِنْ بوْلُ الْجَارِيَةِ وَيُنْضَحُ بَوْلُ الْغُلاَمِ مَا لَمْ يَطْعَمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ هَكَذَا وَالتِّرْمِذِيُّ مَرْفُوعًا  

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қиз боланинг сийдигини ювилади. Таом емайдиган ўғил боланинг сийдигига (сув) сепилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан қилинаётган бу ривоятдан оладиган янги маълумотимиз ўғил боланинг сийдигини ювмасдан сув сепишнинг шарти у бола фақат эмадиган, ўзи таом емайдиган бўлиши кераклигидир. Чунки ўзи таом ейдиган ўғил боланинг сийдиги ҳам ювилмаса бўлмайдиган ҳолатда бўлиб қолади. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat