Ассалому алайкум! Малика савдо марказида телефонга пулли ўйинларни ёзиб беришади. Текинга эмас албатта, маълум бир микдордаги пул эвазига. Лекин шу ўйинлар плей маркетда қимматроқ бўлади. Шу ўйинларни ёздириб ўйнаган одам ҳам муаллиф ҳаққини еган ҳисобланадими? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай ҳолатда ҳам муаллифнинг рухсатисиз қилинадиган ишлар муаллиф ҳуқуқига тажовуз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!