- Бу каби ҳолатлар, минг афсуски, бошқа жойларда ҳам бўлган эди. Мен суриштириб, тероризмга қарши кўрсатмани баъзи одамлар нотўғри тушуниб, рўмолга қарши ишга айлантириб юборганларини англадим. Уларга қарши чора кўрилганидан ҳам хабардор бўлдим. Ҳукуматнинг тушунган одамлари рўмол ҳақидаги бу гаплар ноўрин эканини айтишибди. Сизлар ўз манзилларингизни, сизларга қарши қонунбузарлик қилган шахсларнинг исмларини берсангиз, уларга нисбатан чора кўрилиши ҳам мумкин экан.