Ассалому алайкум! Инсоннинг ҳуснининг қалбига боғлиқ экан. Яъни кимнинг қалби пок бўлса уни ҳусни чиройли бўлади кимнинг қалби нопок бўлса унинг ҳусни ҳунук бўлар экан. Шу гап тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Бу гап нотўғри. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу ўта даражада қора бўлганлар. Муҳаддисларнинг энг буюкларидан Сулаймон Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ шомдан кейин кўзлари кўрмайдиган бўлган. Бир қанча етук уламолар ҳақида “Каана муматтаън биъайнин вааҳидатин, бирижлин вааҳидатин” яъни “Бир кўзидан ва бир оёғидан фодаланар эди” дейилган. Қалби пок инсоннинг истараси иссиқ бўлиши бор гап. Валлоҳу аълам!