Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Савол: мен Қуръонни тажвиди билан ўқий оламан. 5 вақт намоз ўқийман, аммо дам солиш учун бирорким менга фотиха бермаган. Менга бир қариндошим дам солишимни илтимос қилди. Мен ўзим билган тавхидга оид оятларни ўқиб дам солдим. Шундан кейин бошим баъзида қаттиқ оғриб қоляпти. Эснаш ланж бўлиш жуда кучайиб кетди, дарс қилмоқчи бўлсам шунақа эснаш тутади жуда оғирлашиб кетаман. Мен дам солган инсон бенамоз эди. Шунга хайронман энди нима қилай? Мени кучим етмасмикин? Кучи етган дам солади деган гап тўғрими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ўшандай гапни ташиб юрувчи дам солувчилар ўзларини обрўларини ошириш учун гапирадилар. Шаръий йўл билан дам солишинигз мумкин. Валлоҳу аълам!