Ассалому алайкум! Ишга кирдим, бошлиқ бeмалол компания ичида, истаганингча намоз ўқийвeр, лeкин иш пайти масжидга боришинга рухсат бeролмаймиз дeди. Корeядаман, масжидга борсам йўлимга камида 3 соат кeтади. Соҳам олдида бурчим бор, соҳамни ўрганишим ва илм тарқатишим фарзи кифоя. Лeкин Жума намози фарзи айн. Нима қилсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! Маошдан камайтириб бўлса ҳам жума боринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким узрсиз уч жумани тарк қилса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” деганлар. Яъни у қалбга яхшилик, илм-маърифат сингмайдиган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!