Ассалому алайкум! Устозлар, аввалги саволларимга жовоб олдим раҳмат. Мен фарз номозларимни машина ё дўконда столга ўтириб ўқийман. Баъзи-баъзида шундай ўқисам адо этган бўламанми? Агар зиммамда адо этилмаган бўлса қайта шундай ўқиганларими бошқатдан қазо қилиб ўқийманми? Жовоблар учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўтириб ўқилган намозда намознинг фарзларидан бири бўлган қиём аталмиш фарз топилмайди. Шунинг учун қазосини ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам!