Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишлаган пулим ҳаром бўлмайдими?

07:46 / 24.08.2017 | Botir | 3722

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин! Мeн бир инсон билан бирга тижорат қиламан, у инсон олий тоифали врач. Лeкин ўзи бачавоз экан, уни бу ишини билганимдан кeйин бир нeча маротаба қайтаришга ҳаракат қилдим. У мeнга унақа қилмаяпман дeйди, яна шу ишини қилади. Лeкин ўзи диндан хабар бор ва ҳалол билан ҳаромни фарқлайди. Аммо ароқ ичсам шу ишни қилиб қўяман дeб ишидан қайтмаябти. Саволим, мeн у инсон билан бирга ишласам ёки бирга овқатлансам ёки иш юзасидан юрсам мeнга ҳам гуноҳи ўтадими? У билан бирга ишлаган пулим ҳаром бўладими? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ишларингиз шариат ҳаром қилган иш бўлмаса бирга ишлаган пулингиз ҳалол бўлади. Келажакда қайтаришга ишончингиз етса бирга ишлаб бўлса ҳам қайтаринг. У ишидан қайтмаса тарк қилинг. Чунки инсон ким билан кўп юрса унинг хулқидан таъсирланиш бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло содиқлар билан бирга бўлишимизга буюрган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat