Ассалому алайкум фазилатли Шайх Ҳазратлари.Ҳазрат кира қилганда ёлғиз аёлни ўтказиб манзилига этиб қўйиш мумкин эмас экан. Қуйидаги вазиятларда мумкинми? Агар: 1. Машинада эркак ҳайдовчи ва яна 1 та эркак бўлса йўловчи 1 та аёл бўлса; 2. Машинада фақат эркак ҳайдовчи, йўловчи 2 та аёл бўлса; 3. Машинада эркак ҳайдовчи ва бир нечта эркак киши бўлса, йўловчи бир нечта аёл бўлса; 4. Машинада фақат эркак ҳайдовчи бўлса, йўловчи битта аёл ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди бўлса;Ҳазрат, жавобингиз учун ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаммасида бўлади. Агар вояга етмаган бола, авратни, уятни биладиган даражада бўлса.