Ассалому алайкум! Аллоҳга қасам бергандим бир ишни бошқа қилмайман деб. Лекин афсуски қасамимда собит бўлолмадим ва каффоратини бердим(10 кишини таом пулини бердим) ва бу иш қасамдан кейин бир неча марта қайтирилди. Энди хар битта шу амал қилганимга 10 кишини таомлаштиришим керакми ёки бир марта берса бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Нима деб қасам ичганингизга боғлиқ. Ҳар сафар қилганимда демаган бўлсангиз бошқа каффорат бермайсиз. Валлоҳу аълам!