: Ассалам Алейкум Шайҳ ҳазратлари. Сизнинг ишларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Мен аввалари берган саволларимда я'ни Саййидларга оид эди. Менга айтишларича агар саййид кишининг отаси қоралардан бо'лган қизга уйланса ва унинг фарзанди ҳам уйланса унда саййидликдан чиқиб кетасан дейишяпти. Бу то'грими? я'на бир саволим Менинг онам ва қизнинг онаси ҳафалашиб қолишди, онам энди ҳеч қачон олиб бермайман деяпдилар, унинг онаси ҳам шу гапни айтишмоқда.Менинг эса ниятим исломий оила қуриш эди аммо бизнинг миллатимиз ҳар ҳил шуни ота оналаримиз важ қилишмоқда. Илтимос тажрибангиздан бирор нарса билсангиз ёки бирор бир шу масалага оид дуони билсангиз бизга ҳам билдиринг.Аллоҳ ҳаммамиздан рози бо'лсин. Жазакаллаҳ Кҳаир я Шайкҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уйланиш билан саййидликдан чиқади деган гап йўқ. Бу каби ишларга оид махсус дуо ҳам йўқ. Аллоҳдан сўраб оддий дуони қилиш керак.