Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман бир алоқа операторининг ишчисиман. Саволим шуки компаниямиз техник хатолиги сабаб абонентларнинг ҳисоб рақамидан сабабсиз пул ечилиш ҳолати кўп учрайди. Буни кўп абонентлар билмайди ва бу пулларни бирма-бир қайтариш имкони бўлмайди. Бу абонентларни ичида етимлар ва мискинлар бор ва уларнинг ҳам ҳисобидан пул ечилиш эҳтимоли катта. Компания ишчилари олган маоши етимларни ҳаққини еган ҳисобланадими?
Ва алайкум ассалом! Сизларнинг соҳангизда бировнинг ҳаққини ейиш эҳтимоли аниқ ёки эҳтимоли катта бўлса гуноҳи ҳам жуда оғир бўлади. Чунки қиёмат куни сизларга абонент бўлган ҳар бир кишининг қўллари ёқангизда бўлади. Сизлар буни билиб туриб шу ҳолда фаолият юргазишингиз ҳам жоиз эмас. Буни катталарингизга билдириб, чорасини кўришга ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!