Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Усти очиқ қолган таом

11:09 / 24.03.2016 | jannat | 3864

Ассалому алайкум! Усти очиқ қолган таомни истеъмол қилиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عن جابر عن النبي صلى الله عليه وسلم قال أغلق بابك واذكر اسم الله فإن الشيطان لا يفتح بابا مغلقا وأطف مصباحك واذكر اسم الله وخمر إناءك ولو بعود تعرضه عليه واذكر اسم الله وأوك سقاءك واذكر اسم الله Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарвозангни қулфла ва Аллоҳнинг исмини зикр қили. Чунки шайтон(Аллоҳнинг исми зикр қилиб) қулфлаган эшикни оча олмайди. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил, идишларинг устини ёп. Устига энига қилиб қўядиган чўп билан бўлса ҳам ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни оғзини беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил" дедилар.(Сунани Абу Довуд). Усти очиқ қолган таомларда моддий жиҳатдан ўзгариш сезилмасада, маънавйи жиҳатдан шайтон уни зарарлаган бўлади ва бу инсоннинг руҳиятига ўз таъсирини ўтказади. Бошқа бир ҳадисда усти очиқ идишга вабо нозил бўлиши зикр қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat