Агар асл харидорлар, яъни усталар олиб келган уй эгалари бор гапни билиб туриб рухсат берсалар жоиз бўлади. Уларга билдирмай, ўзи баҳо шу дейилса, бўлмайди. Бировни алдаш бўлади. Ундай йўл билан пул топиш ҳаромю сизлар ҳам ҳаромхўрга ёрдамчи бўласизлар. Минг афсуски, усталар, уста ишдатувчи кишилар шундай қиладилар. Улар ўзларича бу йўл билан пул топаяпман дейдилар. Аслида эса, ишлаб топаётган ҳалол пулларини ҳам шу йўл билан ҳаромга аралаштириб оладилар. Бу иш баракани кетказади. Шунинг учун ҳам, баъзи усталар кўп ишласалар ҳам топганлари ўзларига етмай юрадилар. Ҳалол ишлайдиган, мижозни алдамайдиган усталарнинг топгани барака қилаётгани ҳам ҳаммага маълум. Буни барчамиз англаб етишимиз, ҳалол даромад топишимиз, ҳаромга қўл урмаслигимиз лозим.