Ассалому алайкум! Бир амакимиз қурбонликка атаб кичиклигидан қўчқор боққанлар. Қўчқор хотинларини туғилган куни “Шуни қурбон ҳайитида сани номингдан сўяман” деб хотинига айтиб ният қилиб қўйган эканлар. Мана шу қурбонлик куни хотинлари номидан сўйибдилар. Хотинлари нисоб эгаси эмас, қурбонликларини хотини номига қилганликлари учун амаким яна ўзлари номларидан жонлиқ сўйишлари керакми? Амаким нисоб эгаси ҳисобланади.
Ва алайкум ассалом! Амакингиз ўртача бир қўйнинг пулини фақир-мискинларга садақа қилиши вожиб. Агар қилмаса қурбонликни тарк қилгани учун қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!