Ассалому алайкум! Номимиздаги барча мол мулк крeдитга олинган, яъни узоқ муддат давомида пул тўлаб қарзимиздан қутуламиз, ИншаАллоҳ. Ундан ташқари ҳам кўп қарзга ботганмиз, ҳозир фақат битта крeдиткада пул бор. Шу картани (% бор) ишлатиб қурбонлик қилишимиз зарурми? Ойлигимиз бир нeча кундан сўнг кeлади, ёки шуни кутиб, кeйин қурбонлик қилишимиз маъқулмикин? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Қарзингиздан ортгани нисоб миқдорида бўлса, қурбонлик вожиб бўлади. Қурбонликни ўша кунларда қилишга улгурилмаса ўртача қўйнинг миқдорини фақир-мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади. Қуйидаги савол-жавобни ўқиб олинглар. Савол: Закот беришда узоқ муддатли қарзлар ҳам чиқариб юбориладими? Масалан: Беш йилда узиш шарти билан йигирма миллион қарз олиб, уй сотиб олса ва қўлида ўн-ўн беш миллион пули бўлса, у кишига закот вожиб бўладими? Жавоб: Қарз икки турга бўлинади. Муъажжал ва муажжал, яъни нақд берилиши керак бўлган ва кейинчалик берилиши керак бўлган қарз. Саволдаги қарз муажжал, яъни кейинчалик берилиши вожиб бўлган қарзга кириб, у закот беришни ман қилмайди.
وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ لَا يُمْنَعُ. وَقَالَ الصَّدْرُ الشَّهِيدُ : لَا رِوَايَةَ فِيهِ ، وَلِكُلٍّ مِنْ الْمَنْعِ وَعَدَمِهِ وَجْهٌ . زَادَ الْقُهُسْتَانِيُّ عَنْ الْجَوَاهِرِ : وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ غَيْرُ مَانِعٍ
Абу Ҳанифадан қилинган ривоятда: «(Закот)ман қилинимайди», дейилган. Содрушшаҳид айтди: «Бу борада ривоят йўқ. Лекин ман қилиш ва ман қилмасликнинг ҳам далиллари бор. Кўҳистоний Жавҳарадан зиёда қилиб: «Саҳиҳ гап шуки, муажжал қарз закот беришни ман қилмайди», деди («Роддул мухтор», 2-жилд, 5-бет). Шунинг учун қўлидаги боридан закот беради» (Муҳаммад Тақий Усмоний). Баъзилар: «Ўша йилда берадиган қарзини чиқариб юбориб, қолганидан беради», деганлар (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний. Ҳинд фиқҳ академияси раиси). Аввалгиси эҳтиётлироқдир. Валлоҳу аълам!