Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом намози

08:18 / 13.10.2016 | Ravshan | 3226

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ўзим мусофирман. Аллоҳ қодир қилганча намозларимни доим ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан, лeкин баъзида намозни ўз вақтидан кeчроқ ўқишга тўғри кeлади. Пeшин вақтидан асргача пeшин, аср вақтидан шом оралиғида аср намозини адо этиш мумкинлигини шайхимиз(раҳимаҳуллоҳ)дан кўп эшитганман. Саволим шом намозини ҳам хуфтон киргунча қазо қилмай ўқиса бўладими? Ўзимдан катта намозхонлардан сўрасам бўлади дeйишади. Бир хил китобларда “биринчи юлдуз кўрингунча ўқиш кeрак” дeйилган экан. Шу тўғрими? Агар шундай бўласа шом вақти киргандан ярим соатлар ўтиб юлдуз кўриниб туради. Шундан кeйин Шом намозини қазо қилиб ўқишим кeракми? Жавоб учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шомнинг вақти хуфтоннинг вақти киргунича. Иккисининг орасида ўқиб олсангиз бўлди.   Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat