Ассалому алайкум! Аллоҳ хайрли ишларингизда Сизларга куч-кувват берсин. Азиз устозлар, ўқиш ва иш деб бир неча йиллик намозларим қазо бўлган. Худо хохласа буларни қазосини ўқияпман бахоли қудрат. Мен қазо намоз ҳақида икки хил ўқиш тартибини эшитдим. Ҳар бир намоз олдидан фақат ўша қолдирилган намозни ўқиш, яъни пешин намози вақти киргунча фақат қолдирилган пешин намозининг фарзини, асрда эса асрникини ўқиш. Хар бир намоз олдидан қолдирилган намозларни тартиб билан ўқиш, яъни пешин намози киргунча қолдирилган намозларни бомдод, пешин, шом ва ҳоказоларнинг фарзини ўқиш.
Кайси бирига амал қилиш тўғри? Илтимос шуни анигини курсатиб берсангиз. Катта раҳмат олдиндан!
Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам ўқисангиз бўлди. Валлоҳу аълам!