Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик хайитида айтиладиган такбир

14:37 / 18.07.2021 | Abrorbek | 2436

Ассалому алайкум! Устозлар қурбон ҳайитида айтиладиган такбирни уйда якка ўқийдиган намозхон хам айтадими? Айтилса неча марта айтган афзал?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муқим киши зулҳижжанинг тўққизинчи куни бомдод намозидан, ўн учинчи кунининг аср намозигача жамоат билан, фарз намозидан кейин такбири ташриқни бир маротаба айтиши вожибдир. Аммо мусофир, ёлғиз намоз ўқувчи ва аёлларга вожиб эмас. Лекин буларнинг барчаси такбири ташриқни айтишлари вожиб, деган уламолар ҳам мавжуд. Шунинг учун юқоридагилар ҳам такбири ташриқни айтишлари яхшидир.
Арафа кунининг бомдодидан бошлаб, ийднинг асригача мустаҳаб бўлган жамоат ила адо этилган ҳар фарзнинг ортидан мисрда муқим бўлган киши, эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу! Валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллааҳил ҳамд»ни айтиш вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад «Ташриқ кунларининг охирги асригача» деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди.
Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб. Ортиқча айтиш мустаҳаб ва савоб.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида: 

وَاذْكُرُواْ اللّهَ فِي أَيَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ 

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг», деган (203-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг», дегани ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деб такбир айтинг, деганидир».
Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди.
Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat