Ассалому алайкум! Ҳадисни ўқиб дам солиш учун ҳақ олиш шариатда борлигини билдик, лекин унинг миқдоричи? Миқдорини қатъий талаб қилиш тўғрими? Яқинда бир инсондан эшитдимки, бир қори ака мушулингизга қараб дам солиш ҳаққини ошириб боравераркан. Шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Дам солиш ҳам даволашга киради. Табиб даволаш нархини белгилашда ихтиёрий бўлганидек, дам солувчи ҳам ихтиёрлидир. Талаб қилишга ҳам ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!