Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамни уйлантириш

14:35 / 16.11.2018 | Али | 2737
Ассалому алайкум! Мана раҳматли онам вафот этганига уч йил бўлдики бева отамни хали хануз уйлантира олмаяпмиз. Онам вафот этмасидан олдин дадам бир аёлни топиб олган экан. Яширинча у аёл билан гаплашиб юрар эди, уйига онда сонда ёрдам хам бериб турар эди. Буни онам хам билар эди аммо бир икки гапириб қўярди. Сўнг индамай қўяверарди. Биз хам бу иш яхшимаслигини анча гапирдик қайтанга бизга "сенлар аралашишма уни отаси йўқ фарзандлари етим экан" деб қарши чиқарди. Мана хозир аёл кишини ишлари ўзига қолиб кетди, мен сафардаман. Хуллас биз фарзандлик бурчимизни адо этган холда уйлантириш учун солиха бева аёл топаябмиз, аммо шароит ва хар хил бахоналар қилиб уйланмаяптилар. Охири ўзи гаплашиб юрган аёлга хам рози бўлдик, лекин у аёл (билишимча отамни бошини айлантирволган) хар хил бахоналар қилиб хозир турмуш қуриш нияти йўқлигини отамга айтибди. У аёлни қандай нияти борикин, Аллоҳга аён. Уйланиш хам хаётий тарафдан хам диний тарафдан фойдаси борлигини тушунтириб чарчадик, хатто ўз опа сингиллари(яъни аммамлар) ва дўстлари хам насихат қилишди. Биз яна қандай йўл тутайлик?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Отангизни ўзига қўйиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat