Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндошларни ёмон кўриш

07:55 / 28.09.2017 | A B | 4251

Ассалому алайкум! Уйимга кўп яқин қариндошларим кeлишади. Мен уларни ёмон кўраман, сабаби фолчи, қоқимчиларга боришади ва аҳли оиламни боришга ундашади. Улардан нафратланиб кeтаман ҳатто. Бундай ўзимни тутишим тўғрими? Бу борада мeнга қанақа маслаҳат бeрасизлар? Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳатто кофирдан ҳам, фосиқдан ҳам, гуноҳкордан ҳам нафратланиш йўқ. Аксинча унинг куфридан, фисқидан, гуноҳидан нафратланиш бор. Нафратнинг изҳорини ҳам ўшаларга қаратиш керак. Бунинг учун сиз уларга гўзал тарзда у ишларнинг гуноҳлигини тушунтириш, қўлингиздан келса у ишларни олдини олиш, мабодо буларнинг бирортасига рози бўлмаса “мен сизни зотингиздан эмас, қиладиган ушбу ишларингиздан норозиман” деб алоқани узиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat