Ассалому алайкум!Сизга бир до'стимнинг ҳозирги кунда бошидан о'таётган ишларни савол қилиб бермоқчиман. буни до'стимнинг о'зи илтимос қилди.до'стим уйланиш ёшида, у бир тақволи мо'мина қизни ёқтириб қолди ва суриштирди. аниқ бо'лдики у қизни ақли-ҳуши жойида лекин, гапира олмас экан. ман до'стимни уйингдагилар рози бо'лишмайди деб у қиздан совитишга ҳаракат қилдим лекин унамади. у қиз буларнинг ҳаммасидан беҳабар.до'стим у билан бир-икки танишишга ҳаракат қилган лекин уддалай олмаган. до'стим уйдагиларга шу қизга уйланмоқлигини айтганда ота-онаси унга бутунлай қаршилигини билдиришди лекин до'стим фикридан қайтгани ё'қ. Масжидимиз имоми "Аллоҳ учун уйлансанг бо'лади лекин олдин ота-онангни рози қил" деб айтдилар.до'стим шу қизга лойиқ бо'лай деб намоз о'қий бошлади.до'стим қандай ё'л тутсин маслаҳат беринг илтимос.Аллоҳ рози бо'лсин сиздан Муҳтарам Шайх жаноблари.