Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки хил ҳолат

12:34 / 29.09.2017 | Abdurohman | 4908

Ассалому алайкум! Агар мен намоз ўқиёлмасам яъни қазо бўлиб қолса хафа бўлиб кайфият тушади ва ҳаёт гўё қоронғулашаётгандай бўлиб қолади ва лекин қачон намозларни ўз вақтида ва шариатга тўлиқ амал қилиб юрсам кайфият кўтарилиб кетади ва ҳаёт ширин бўлиб кетади. Аммо кўчаларда ва ёру биродарларни фосиқ ҳолида яъни на намоз ва на шариатга амал қилиш, ҳеч қайси бўлмаса ҳам худди бахтли инсонлардай юришади, кайфиятлари ҳам бор. Икки мусулмонда икки ҳил ҳолатлар, лекин иккиси ҳам мусулмон. Азизлар бу нима буни қандай тушуниш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсоннинг қўрқуви охиратни билиши, тўғри тушуна олишига кўра бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло “Фотир” сураси 28-оятида марҳамат қилади:

إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ۝

«Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар». Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, яратилган нарсалардан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва Ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидир», – деган эканлар. Имом Ҳасан Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», – деб туриб, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар. «Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Энг кўп қўрқувчилар ҳақиқий илм эгаларидир. Илм деб ўргансалару Аллоҳ таолодан қўрқмасалар у илм эмас, маълумотдир. Демак шунга қараб мусулмон бўлсада роббисини яхши танимаса бу дунёда қўрқмайди, аммо охиратда қўрқишлари аниқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat