Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамзотнинг яратилиши борасида

00:00 / 03.09.2008 | eski savollar | 2949
Ассалому алайкум.Сўраганнинг айби йўқ дейишади, саволларим бор.Ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ! Менинг исмим Акрамжон, ҳозирда чет давлатида ўқийман, ислом буюрган нарсаларни иложи борича қилишга ҳаракат қиламан .1.Мендан бир ғайри дин бола савол сўради, лекин жавоб топа олмадим. Савол шундай: Исломда айтилиши бўйича Одам Ато ва Момо Ҳавво биринчи бўлиб қилган хатолари сабабли шу ҳаётга юборилган деди, мен худди шундай дедим. Кейин у бола яна айтди: Исломда яна айтилиши бўйича, инсонлар бу дунёга синалгани келади, яъни Аллоҳ буюрган ишларни қилади, ибодат, илм ўрганади ва яна бошқалар. Ўлгандан кейин савол-жавоб бўлади ва кейин абадий ҳаётга кетади деди, мен яна худди шундай дедим. Ундай бўлса деди, бу дунёга одамларни келишига Ислом икки хил жавоб бермоқда, яъни иккиси икки хил маъно. Яъни Одам Ато ва Мамо Ҳавво хато қилди ва жўнатилди, лекин қолган одамлар нимага яратилмоқда, деб сўраганди, мен жавоб бера олмадим. Илтимос шуни тушунтириб беринг.2. Яна у боланинг саволи: Коинотга қараб ва одамни яратилишига қоил қоламан, бу ерда бир катта куч бор деди. Мен айтдимки шу катта куч Аллоҳ дедим. Шу катта куч ўзидан ўзи қандай пайдо бўлди деб сўраяпти. Унга ҳам жавобим бўлмади. Шуни ҳам тушунтириб беринг илтимос!3. Бу мени саволим: Одамзод бу ҳаётга келишидан олдин, илгари ҳаётда ҳам яраладими? Яъни бизнинг руҳимиз туғилишимиздан олдин яратилганми? Жавобларингизни кутаман. Шу сайтдан жуда кўп фойдаландим, Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша бола иккингиз хато ўйлабсизлар. Инсон зотининг яратилиши сизлар айтгандан бошқа нарса юзасидан бўлган.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади:«Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди. Улар: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз», дедилар. У: «Мен, сиз билмаганни биламан», деди».Ушбу оятдан маълум бўляптики, Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари–халифаси бўлишини ирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак.Фаришталарнинг: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан?» деган гапларидан маълум бўладики, улар ўзларигагина маълум йўл билан инсон ер юзида фасод, бузғунчилик қилиши ва қон тўкишини билишган, айни чоғда, улар фаришталик табиати билан, ўзлари айтиб турган тасбиҳу ҳамдларни ва қилиб турган улуғлашларни ушбу маҳлуқотларнинг яратилиш мақсади, деб билишган. Аммо Аллоҳнинг илми бошқа, фаришталар буни билмайдилар.«Мен, сиз билмаганни биламан», деди Аллоҳ таоло.Яъни, одамлардан баъзиларининг бузғунчилик қилиши ёки қон тўкиши ер юзида халифа яратиш иродасига тўсиқ бўла олмайди. Шунингдек, фаришталарнинг тасбиҳ ва ҳамд айтиб, Аллоҳни ҳамиша улуғлаб туришлари ҳам улардан бошқа мавжудодни яратишдан тўса олмайди.Инсон бу дунёга Аллоҳнинг ердаги ўринбосари бўлиш учун келган. Инсон ўзини яратган Аллоҳга бўлган иймон ер юзида қарор топиши учун, дунёни обод қилиш учун, ер юзида яхшилик ҳукм суриши учун хизмат қилиш лозим бўлади. Инсонларнинг яхшисини тақдирлаш, ёмонини жазолаш учун синов деб атаганингиз ҳисоб китоб йўлга қўйилган. - Аллоҳ пайдо бўлмаган. У зот азалдан мавжуд. Пайдо бўлиш махлуқотларга хос. Уларни яратувчи Холиққа бу нарса тўғри келмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat