Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 09.03.2011 | eski savollar | 1943
Бисмиллахир Рохманир Рохийм. АЛЛОҲ таолога беҳисоб, чексиз Ҳамду-Санолар бўлсин! АЛЛОҲ таолонинг Ҳабиби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллАЛЛОҲУ алайҳи ва саллам ҳазратларига, Аҳли Оиласига ва Саҳобаларига беҳисоб, чексиз Саловат ва Саломлар бўлсин! АсСаламу алайкум Устоз! Соғликларингиз яхшими. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи едим. Бу саволим нотўғри бўлса олдиндан узр. Бир куни қариндошларимиз, шу жумладан холам “ўлган одамнинг рухи билан гаплаштирадиган” бир аёлнинг уйига боришибди. У аёл айтибдики ҳаммаларинг кўзларинг юминглар фақат бир кишининг кўзига кўринади дебди. Холамнинг айтишича кейин кўзига бир адирликда кетаётгани кўринибди. Йўлда ўлган момосини ва бобосини кўрибди. Улар билан гаплашибди. Момоси номоз ўқинглар деб айтибди. Менга бу воқеани бошқалар айтганда ишонмадим. Кейин холамга айтдимки, “менга тўғрисини айтинг шу нарса ҳақиқатдан бўлдими, сиз ҳақиқатдан шуларни кўрдингизми?” деган саволимга “ҳа” деб жавоб берди. Мен иккиланиб қолдим ва бу ҳақида Сизга савол беришни ният қилдим. Устоз Сиз бу ҳақида нима дейсиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай бўлиши мумкин эмас. Ўша аёл жинлар билан гаплашса керак. У одамларни алдаётган бўлиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat