Ассалому алейкум Муҳтарам Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. сизга муҳим бир саволим бор. Бир яқинимнинг оиласида нотинчлик. Эр хотин 6 ойдан бери муроса қилиша олмай келиша олишмаяпти. Тўй бўлган кундан шу ҳолат давом этмоқда. Хотин ўз эри билан яшашга рози эмас. Ажрашмоқчи. Лекин эри бунга рози эмас. Аёл агар эри талоғини бермаса болани олдириб ташлайман дебди. Агар талоғимни берса шу болам учун яшайман. Эрим билан яшаш ниятим йўқ умуман деб қарорга келган экан. Бутун қариндош уруғлар йиғилишиб маслаҳат беришибди. Аёл кўнмаётган эмиш. йигит билан қиз 1,5 йил давомида унаштирилган ҳолатда юришган экан. Лекин ўша пайт қиз бола йигит билан учрашмаган ҳам экан. Қиз йигитга Фотиҳангни қайтар мен сен билан яшай олмайман деб айтганида Йигит қизнинг Онасига мурожаат қилган экан. Қизнинг онаси эрга тегса яхши бўлиб кетади. хавотир олманг деб айтган экан. Уни мажбурлаб узатишган экан. Ота - онасига қиз тушунтирганда улар тушунишмаган экан. ҳозир ота - онаси ҳам афсусда шу ишни қилганлари учун. Аёл ҳозир Ота уйида экан. Аёлнинг ота - онаси ҳам бир қарорга келишибди. Қизимнинг ҳаётини ўзига қўйиб бердик.. Ўзи ҳал қилсин ҳаётинии. Яшайдиган у. Биз бир марта хато қилдик. бошқа аралашмаймиз ҳаётига. Келишинглар ўзларинг дебди. Ҳазрат шу ҳолат бўйича маслаҳатингизни берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳолат бўйича маслаҳат бериб бўлмайди. Ўзлари ҳал қилади. Биз учун ярашиб, яхши яшаб кетганлари афзал. Ким олиа бузишга маслаҳат бериши мумкин?