Ассалому алайкум! Мен кўп ҳолларда янгам билан ёлғиз уйда қолиб кетаман. Шу вақти зино қилишга бўлган хоҳиш пайдо бўлади, Аллоҳ сақлаасин! Янгам билан ёлғиз қолишни истамайман. Мен тўғри бўлишни истайман. Қалбим зино ботқоғига ботиб қолишидан қўрқаман. Бу мактубини бутун мусулмонлар билсин, мени Раббим Аллоҳ, зинодан сақламоқда, бироқ мен нафсимни тийиш борасида қийналмоқдаман. Менга йўл кўрсатинг...
– Ва алайкум ассалом! Ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг. Агар уйда ёлғиз қоладиган ҳолат бўлса сиз ҳам кўчага чиқиб кетиб то бирор одам келмагунча қайтманг.
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ. فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَ: الْحَمْوُ الْمَوْتُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар.
Шунда бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.
«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!