Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзани миннат қилиб қўйган бўлмайдими

11:49 / 27.05.2018 | Uysyf Xojaev | 2945
Ассалому алайкум! Биз хозирги кунда рўзадормиз. Кечкурин махаллада рўзадорларни хар куни битта оила ифторликка чақиришади. Ифторлик бошланган пайти орамиздан биттаси,(ёши каттароқ) қорни тўймагунча хеч кимни гапиришига йўл қўймайди. У кишини бу қилиғи рўзани бировга миннатга тутаётгандек бўлиб қолаяпти. Хатто бир куни рўза бўлмаган одам гапирганда рўза тутсанг билардинг овқат вақти биров гапирса деб қичқириб қолди. Унинг бу гапидан биз ёшлар ажабланиб қолдик. Нахотки рўзани бировга миннат қилиб тутушса. Шу гапдан кейин бизлар ифторликни уйда қилиб торовех номозини бирга ўқисак нима бўларкан деб сиздан маслахат сўрамоқчи эдик.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Аммо ҳадисларда гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлмаса айтилган жойга бориш вожиб дейилган. Ёшлар битта кексанинг инжиқлигини кўтариб дуосини олишга ҳаракат қилган яхши. Ҳамма ўз ҳаққини талаб қилаверса иттифоқлик бўлмайди. Ифторлик қилувчилар ҳам савобдан бебаҳри бўлиб қолишади. Одамлардан етадиган озорларга сабр қилиш, кечиримли бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat