Ассалому алайкум! Имом бирор сабаб билан хутба ўқиётганда кулса таҳорати бузилиши ёки бошқа кароҳиятли ҳолати йўқми?
2). Хуфтоннинг вақти шафақ йўқолиши билан дейилган фиқҳ китобларида, шом намозидан кийин 1,5-2 соат ўтмасдан шафақ йўқолгач хуфтонни ўқиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорат ҳам синмайди. 2). Бизнинг диёримизда хоссатан ёз фаслида қизил шафақ йўқолиб, оқ шафақ тўлиқ йўқолмасдан олдин хуфтон ўқилади. Қизил шафақ 1 соатда йўқолади. Валлоҳу аълам!