Ассалому алайкум! Бурнумга спрей сепаётган эдим шамоллаган эди. Мен жунуб ғусл вожиб бўлган холда бурнумга ўша спрейдан септим. Кегин ғусл қилиб бўлгач яна спрени учини хамма ёғини ювмастан ишлатсам бўладими? Ғусл вожиб бўлган холда ишлатканимда танамга текканку шунга ғусл қилиб чиққанимдан кегин ювишим керакми? Кегин ғусл қилиштан олдин ишлатилганим учун ўша нарсани ғусл қилиб чиқиб ишлаткани учун хам янгитан ғусл қилиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Жунублик бу инсоннинг баданини нажас қилиб қўядиган ҳолат эмас. Жунуб инсоннинг баданига теккан нарса нопок бўлиб қолмайди. Ўша спрейни ювмасдан ишлатсангиз бўлаверади. Валлоҳу аълам!