Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланмаган бола ажрашган қизга уйланиши

09:50 / 01.10.2017 | Madina | 8725
Ассалому алайкум! Жияним, 1 йил ҳам яшамай ажирашган, лекин фарзанди йўқ қизга уйланаман деб туриб олган. Ҳеч кимни гапига кирмай фақат ўша қизга уйланаман деяпти у қизни уйига бориб уйидагилар ўғлимизни тинч қўйинг деб ҳам келишди. У қизни ҳам хабари йўқ экан. Улар синфдош экан, бир синфда ўқишган экан, жияним синфдошларидан ажирашганини эшитибди. Шариатимизда шу каби ҳолатда уйланса бўлаверадими ёки бўйдоқ бола қиз болага уйланиши шартми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Йигит муҳаббат қилган бўлса, афзали унга никоҳлашдир. عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللهِ، عِنْدَنَا يَتِيمَةٌ قَدْ خَطَبَهَا رَجُلَانِ مُوسِرٌ وَمُعْسِرٌ، هِيَ تَهْوَى الْمُعْسِرَ وَنَحْنُ نَهْوَى الْمُوسِرَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يُرَ لِلْمُتَحَابِّينَ مِثْلُ النِّكَاحِ رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: «Ё Расулаллоҳ! Бизнинг бир етим қизимизга икки киши – бир бой ва бир камбағал совчилик қилди. У камбағални истаяпти, биз бойни истаяпмиз», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Севишганлар учун никоҳга ўхшагани кўрилмаган», – дедилар». Ибн Можа ривоят қилган. ("Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat