Ассалому алайкум! Доим ҳар бир ишимда иккиланаман, кўпинча иккиланиб қарор қабул қилганимдан панд еб афсусланаман. Иккиланишим ўзимга ҳам ёқмайди, давоси борми иккиланишни?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади:
فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ اللّهِ لِنتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنفَضُّواْ مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللّهِ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ
159. Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Улар учун мағфират сўра ва улар билан ишда машварат қил. Қачонки азму қарор қилсанг, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир. Истихора қилинг. Истихора намозини қуйидаги линкдан ўқиб олинг. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/maqola/689