Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол таом истеъмоли

14:12 / 05.10.2017 | ali | 4691

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн хозирда чeт давлатда ўқияпман. Ётоқхонада яшаяман. Бу eрда ўзга диндаги боллар билан яшаяпман. Хонадошларим чўчқа гўштида тайёрланган маҳсулотларидан истeмол қилади. Саволим шундан иборатки булар билан бирга овқатланмаслигим кeракми? Овқат тайёрланадиган идишлар асосийси мeники, яъни идиш товоқларимни алоҳида қилиб олайми? Нима қилишга ҳам ҳайронман. Билмай ушбу гўштдан eб қўйган бўлса нима  қилиш кeрак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон атрофидаги кишилар дўсти, ота-онаси, қўшни-қариндош, касбдаги шериклари билан муомала қилаётганида уларни эҳтиромини ўз жойига қўйиши, улар азиз деб билган нарсаларини беқадр қилмаслиги керак бўлади. Шу билан бирга ўзининг эътиқодини, ибодатини, яхши кўрган нарсаларини қадрлашларини ҳам талаб қилиши керак. Ҳурмат ҳамма вақт бир тарафдан бўлмаслиги керак. Улар ҳам сизнинг динингизни хорлашмасин, риоясин қилишсин, сиз ҳаром деб билган нарсани сизга раво кўришмасин, сиз гуноҳ деб билган нарсани сизни олдингизда қилишмасин. Инсон ҳамма жойда ўзининг мавқеъини билиши ва билдириши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat